O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУЗГИЧ III

Tasnif: сув сатҳида жуда тез ҳаракатланадиган қўнғизсимон жонивор'. Сув ниҳоятда соф; .. кич- кина балиқлар сайр ҳилади, гир-гир сузгичлар айланади (Ҳ.Аҳмар). Бу от асли эски ўзбек тилида ’сувда бирор томон ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи йӱз- феълининг (Девон, III, 67; ДС, 288; ТРС, 684) кучайтириш маъносини ифодаловчи —ги қўшимчасини олган шаклидан -ч қўшимчаси билан ясалган (ТРС, 684); кейинчалик сўз бошланишидаги й ундоши с ундошига алмашган, ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (йӱз- + ги = йӱзги) + ч = йӱзгич > сузгич.