O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУЗМА

Tasnif: қатиқни халтага солиб, суви чиқарилган- дан кейин ҳосил бўладиган маҳсулот'. .. қушларга тушлик нонуштаси учун с у з м а бермоқчи эдим, .. (Ғафур Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ’суюқ нарсани сузгичдан ўтказиб, керакли қисмини ажратиб ол-’ маъносини англатувчи сӱз- феълидан (ДС, 519) -ма қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 407); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱз— + ма = сӱзма > сузма.