O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУПУР

Tasnif: чанг-тўзон, ахлат кабиларни супурги билан тўплаб то зала—'. Жуда кўп хазон с у п у р и б, қанорларга жойладик (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли сӱбӱр— тарзида талаффуз қилинган (Девон, И, 90); кейинчалик б ундоши п ундошига алмашган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱбӱр— > сӱпӱр— > супур—. Бу сўз охиридаги -ур қисми қўшимчага тенг экани шубҳа — сиз, лекин манбаларда суб (суп) сўзи таъкидланмаган; асли бу сўз 'тоза' маъносини англатган сифат бўлса керак. Сӱпӱр- сўзи қадимги туркий тилда сипир- тарзида ҳам талаффуз қилинган (ДС, 501), бундай талаффуз шакли ҳам ҳозирги ўзбек сўзлашув нутқида мавжуд.