O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУРТ

Tasnif: бир нарсани бошқа бир нарсанинг юзасига бир неча марта сур—Maдамин бармоқларини маҳси қўнжига суртаётиб атрофга қараб олди (Парда Турсун). Бу сўз қадимги туркий тилда сӱр— феълининг ' бирор юзага суркаб ёпиштир—маъносидан 'такрор' маъносини ифодаловчи — (ӱ)т қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 432; ДС,518) ; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: сӱр— + ӱт = сӱрӱт— > сӱрт— > сурт—.