O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУРҒУЧ

Tasnif: тез эриб, тез қотадиган смола ва мум қоришмаси'. Полвон этигининг қўнжидан пичоқ олиб, унинг сопи билан бутилка учидаги с у р ғ у ч н и уриб туширди (Сайид Аҳмад). Қадимги туркий тилда сурқач тарзида талаффуз қилинган бу от асли 'лук дарахтининг шираси' маъносини англатган (Девон, I, 423); ҳозирги маъноси ана шу маъно асосида юзага келган; қадимги туркий тилдаёқ иккинчи бўғиндаги а унлиси у унлисига (ДС, 514: сурқучла-), ўзбек тилида р ундошининг таъсири билан қ ундоши ғ ундошига алмашган: сурқач > сургуч > сурғуч.