O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУРҒУЧЛА

Tasnif: сурғуч билан тамға бос—', ' сургучдан қопқоқ қилиб, тамға бос—'. Жўнашиладиган пoсилкаларни с у р ғ у ч л а б қ ў й- д и м. Бу феъл қадимги туркий тилда сурқач отининг сурқуч шаклидан -ла қўшимчаси билан ясалган ва 'сурғуч билан ишлов бер—' маъносини англатган (ДС, 514), ҳозирги маъноси ана шу маъно асосида юзага келган; кейинчалик а унлиси ä унлисига, р ундоши таъсирида қ ундоши ғ ундошига алмашган: сурқуч + ла = сурқучла- > сурғучлä—.