O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУҒОР

Tasnif: ўсимликка сув қўй—', ' ҳайвонга сув бер— ’. Йиғлаб-йиғлаб марза олсанг, кулиб-кулиб с у ғ о р а с а н (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шун — дай маънони англатган бу феъл асли сувғар— тарзида талаффуз қилинган (Девон, II, 218). Девон бўйича тузилган индексга илова қилинган грамматик кўрсаткичда бу феъл сув отидан —ғар қўшимчаси билан ясалганлиги таъкидланган (473— бет). Асли бу сўз сув отидан —ға қўшимчаси билан ясалган феълга кучайтириш маъносини ифодаловчи -р қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида в ундоши талаффуз қилинмай қўйган (турк тилида эса ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган: ТРС, 553: сувармак), ғ ундоши кетидаги а унлиси â унлисига алмашган: (сув + ға = сувға-) + р = сувғар— > суғар— > суғâр—.