O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЎМ I

Tasnif: юз тийинга тенг пул бирлиги'. Тийин ҳам пул, юз минг с ў м ҳам пул (Мақол). Ҳозирги ўзбек тилида ҳам сом тарзида талаффуз қилинадиган бу сўз, КРСда таъкидланишича, дастлаб ' металл парчаси' маъносини англатган, пул бирлиги' маъноси кейин пайдо бўлган (КРС, 653). ТРСда сом сўзи маънолари орасида 'қуйма' маъноси келтирилган, лекин 'пул бирлиги' маъноси таъкидланмаган (ТРС, 545).