O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЎРРАЙ

Tasnif: озиб, чўп бўлиб қол-'. Йигитнинг .. чўзинчоқ юзи сўррайиб қ о л д и (Суннатилла Анорбоев). Қирғиз тилида бундай феъл сорой— тарзида талаффуз қилиниб, ' бирор сатҳдан юқорига чўзилиб тур—' маъносини англатади (КРС, 655), ўзбек тилидаги маъно ана шундай маъно асосида юз ага келган. Бу феъл асли ясама бўлиб, -(а)й қўшимчаси билан ясалган, лекин манбаларда сор сўзи ўз аксини топмаган; ўзбек тилида маънони кучайтириш учун р ундоши қатланган, а унлиси ä унлисига алмашган: сор + ай = сорай- > соррай— > соррäй—.