O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЙПОҚ

Tasnif: энига ва ёнига ёйилган', ' ясси'. Сенинг т а й п о қ оёғингга тўғри келадиган этик топилармикан? КРСнинг 690- бетида бир хил маъно англатувчи деб таъкидланган тайпак, тайпақ сўзларидан кўриниб турибдики, тайпақ сўзи охиридаги —қ қисми сифат ясовчи қўшимчага, ундан олдинги —па қисми эса феъл ясовчи қўшимчага тенг; тай қисми қандай маънони англатувчи сўз экани манбаларда таъкидланмаган (асли 'текис' маъносини англатган сўз бўлса керак); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (тай + па = тайпа-) + қ = тайпақ > тäйпâқ.