O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАНДА

Tasnif: мато тўқиш учун узунасига тортилган ип', 'ўриш'. Этаги олисларга чўзилиб кетган чўл тўқувчи дастгоҳидаги т а н д а г а .. ўхшарди (Сайид Аҳмад). Бу от асли қадимги туркий тилдаги 'тўқи-',' боғла-' маъносини англатувчи таӊ- феълининг (Девон!I, 399; ЭСТЯ, III, 146; КРС, 702) — (ы)т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —а қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, шундан кейин н ундоши таъсири билан т ундоши д ундошига, сўнгра ӊ ундоши н ундошига, охири а унлилари ä унлиларига алмашган: (таӊ— + ыт = таӊыт-) + а = таӊыта > танта > таӊда > танда > тäндä. "