O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРА

Tasnif: соч доналарини ва шунга ўхшаш нарсаларни тартиблаш учун тароқ юрғиз-'. Йигит наридан бери сочларини т а р а д и (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли ' тарқат-', ' ажрат—', ' бўлак—бўлак қил—' маъноларини англатган тар— феълидан (Девон, III, 196) 'такрор' маъносини ифодаловчи —а қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, III, 276); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: тар— + а = тара— > тäрä—.