O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРҚА

Tasnif: ажралиб, турли томонга кет-. Низомиддинов қанча ўйламасин, ўйининг охири тутунга ўхшаб т а р қ а б кетаверди (Сайид Аҳмад). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ' соч—' маъносини англатган тар- феълининг (ДС, 536) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(ы)қ қўшимчасини олган шаклига 'такрор' маъносини ифодаловчи —а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (КРС, 707); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (тар- + ық = тарық-) + а = тарықа— > тарқа— > тäрқä—.