O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАШИ

Tasnif: нарсани бир жойдан бошқа бир жойга олиб бор—. Тўйбека ичкари билан ташқарига югуриб, дастурхон янгилар, чой т а ш и р э д и (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли 'сирт' маъносини англатувчи таш отидан (ПДП, 427; Девон, III, 166; ДС, 539) —у қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 171; Девон, III, 282); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига, сўз охиридаги у унлиси и унлисига алмашган таш + у = ташу—> тäши—.