O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАШЛА

Tasnif: қўлдаги нарсани пастга йўналтир-'. Ғуломжон супургини т а ш л а б, қўлларини қоқди (Мирзакалон Исмоилий). Бу феъл қадимги туркий тилда 'сирт' маъносини англатган таш отидан (ПДП, 427; Девон, III, 166; ДС, 539) -ла қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 309); кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: таш + ла = ташла— > тäшлä—. Бу сўз асли ' сиртга чиқар— ' ўзга юртга кет—' маъносини англатиш учун хизмат қилган (Девон, III, 309), ҳозирги маъноси ана шу маънонинг тараққиёти натижасида юзага келган.