O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЕВАРАК

Tasnif: кўриниб турган ҳамма жой',' атроф'. Теваракка кўз югуртирар экан, Олимовнинг ҳам пешанаси тиришиб кетди (Ҳаким Назир). Бу от қадимги туркий тилдаги 'айлан-' маъносини англатган тегир- феълидан (Девон, I, 452: тегирма нец) эски ўзбек тилида -(ä)к қўшимчаси билан ясалган (КРС, 718); кейинчалик г ундоши в ундошига, и унлиси а' унлисига алмашган: тегир- + ак = тегирак > тевирак > тевäрäк.