O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЕЛБА

Tasnif: ақлдан озган', 'жинни'. У бетлари юмдаланган, оппоқ сочлари юлинган бу т е л б а хотинни ўзининг қирқ йиллик умр йўлдошига ўхшата олмади (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли 'ақлдан оз—’ маъносини англатган тал— феълидан —ба қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 216). Қадимги туркий тилда бу сифат талва (ПДП, 429), телва (Девон, I, 402; ДС, 551) тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилига эса талба шакли биринчи бўғинидаги а унлиси е унлисига алмашиб етиб келган: тал- + ба = талба > телба. Шеваларда бу сифат телва тарзида ҳам талаффуз қилинади.