O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЕПА

Tasnif: дўнг жой'. Т е п а д а н қараган кишига бу ариқча илон изидек .. кўринар эди (Иброҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли топа, тöпӱ тарзида талаффуз қилинган (ДС, 580); ўзбек тилида ö унлиси е унлисига алмашган: топа > тепа. Бу сўз охиридаги а, ӱ қисми асли лексема ясовчи қўшимча, лекин манбаларда топ- феъли ўз аксини топмаган.