O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЕСКАРИ

Tasnif: ўнгнинг зидди', 'терс'. Қўлимга тушганида юзига куя суриб, эшакка тескари миндирар эдим-ку, .. (Парда Турсун). Бу сўз асли эски ўзбек тилида терс сифатидан жўналиш келишигининг қадимги -карӱ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик бу келишик шакли ишлатилмай қўйган ва бу сўз яхлитлигича сифатга айланган; сўнгра қатор келган уч ундошдан (рек) р ундоши талаффуз қилинмай қўйган, охирги очиқ бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган (КРС, 729): терс + карӱ = терскарӱ > тескарӱ > тескари. Бу сўз таркибини бошқача талқин қилиш ҳам мумкин: терс сўзидан -кар қўшимчаси билан феъл ясалган ва ундан -ӱ қўшимчаси билан сифат ясалган; ўзбек тилида юқорида таъкидланган товуш ўзгаришлари воқе бўлган (терс + кар = терскар) + ӱ = терскарӱ > тескарӱ > тескари.