O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИЛ

Tasnif: оғиз бўшлиғида пастки жағга ёпишган, таъм-маза билишга, нутқ товушларини ҳосил қилишга хизмат қиладиган аъзо'. Айтсам, т и л и м куяди, айтмасам — дилим (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли гапир- маъносини англатган ти- феълидан (ПДП, 429) -л қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 229): ти- + л = тил.