O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИЛКА: ТИЛКА-ТИЛКА ҚИЛ-, ТИЛКА-ТИЛКА БЎЛ-

Tasnif: узунасига бўлакларга кес-'. Унинг қўл—оёқлари кишанланган, сочлари юлинган, кийимлари т и л к а— т и л к а қилинган эди (Ойдин). Бу сўз қадимги туркий тилда ' узунасига бўлакларга кес-' маъносини англатган тил- феълидан -ка қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (Девон, I, 404; КРС, 736), ўзбек тилида якка ўзи деярли ишлатилмайди; тилка—тилка такрори эса ҳолат маъносини англатади ва ундан қил—, бўл— ёрдамчилари билан феъл ясалган: тилка—тилка қил— каби.