O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИМ

Tasnif: ўта', 'бутунлай' (кучайтирувчи сўз). Майда ўрилган тим қора сочлари белидан пастга тушиб турибди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони билдирган бу сўз асли тӱм тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 324); кейинчалик ӱ унлиси и унлисига алмашган: тӱм > тим. Бу сўз дастлаб отларнинг тусини билдирувчи сифатлар билан (тум торуғ, тўм қара каби) ишлатилиб, кейинчалик фақат қара сифати билангина ишлатиладиган бўлган, лекин тим қара сифатининг боғланиш доираси кенгайган: тим қара -» тимқара ат, сач, қаш, коз, тон, туфли, ...