O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРА

Tasnif: 'бир нарсани бошқа нарсага тая-'. Ғуломжон узангиларга оёқларини т и р а б қаддини бироз кўшарди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги тур кий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл 'хода', 'таёқ' маъносини англатган тир отидан —а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 238; Девон, III, 278): тир + а = тира—. Бу феъл дастлаб ' тирговуч қўй—' маъносини англатган, ' тая-' маъноси ана шу маънонинг кенгайиши билан юзага келган; тирак оти (тира— + к — 'тирговуч') бу феълнинг дастлабки маъносидан ясалган.