O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРГИЗ

Tasnif: тирик ҳолатга қайтар-'. Ғамли кетган Муқимийни тиргиздинг, Озод халқнинг қаторига киргиздинг (Ҳабибий). Бу сўз қадимги туркий тилда ' яша-', ' ҳаёт кечир-' маъносини англатган ти:р— феълидан —гӱз орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ДС, 562); ўша даврлардаёқ и: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган, кейинчалик ӱ унлиси и унлисига алмашган: ти:р- + гӱз = ти:ргӱз- > тиргӱз- > тиргиз- Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида кам қўлланади, чунки шундай маъно тирилтир— сўзи билан ифодаланадиган бўлган.