O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРКА

Tasnif: бир нарсани бошқа бир нарсага бирик — тар-’. Қаторга тиркадик лўк билан норча, Устига юкладик қирмизи парча ("Алпомиш"). Қадимги туркии тил акс этгирилган манбаларда қайд этилмаган бу сўз асли ' хода’, ’таёқ' маъносини англатган тир отидан (ЭСТЯ, III, 238) ўзбек тилида -ка қўшимчаси билан ясалган: тир + ка = тирка-. Шу феълдан ясалган тиргак, таргавич отлари тирка— феъли таркибида асли -ка қўшимчасининг -га шакли қатнашганини кўрсатади: (тир + га = тирга-) + к = тиргак.