O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИРНОҚ

Tasnif: бармоқлар учининг устидаги мугузсимон қоплама'. Махсум ўсиқ тирноқларини Бобоқулнинг бўғизига ботиришга чоғлаб хезланиб кела бошлади (Суннатилла Анорбоев). Бу от қадимги туркий тилда 'тирноқ билан юз терисини тил-' маъносини англатган тыр— феълидан — (ы)ӊ қўшимчаси билан ясалган сифатга (отга) —а қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан —қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 347); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 393), ӊ ундоши н ундошига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(тыр- + ыӊ = тырыӊ) + а = тырыӊа] + қ = тырыӊақ > тырыӊақ > тырнақ > тирнâқ.