O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОВОН

Tasnif: оёқ кифтининг орқа ост қисми. Роҳиланинг товонига тикан санчилгандек бўлди (А.Муҳиддин, Ҳ.Тожибоев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' бос—', ' эз—' маъносини англатган та:па— феълидан —н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 111); кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолиб, икки унли оралиғидаги п ундоши б ундошига (Девон, I, 380), ўзбек тилида б ундоши ўз навбатида в ундошига, а унлилари â унлиларига алмашган: та:па— + и = тагпан > тапан > табан > таван> тâвâн.