O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОМ

Tasnif: бинонинг устини бекитиб турувчи қисми'. Мингбоши т о м д а г и карнайчиларга "бас" ишорасини қилди (Мирзакалон Исмоилий). Бу от қадимги туркий тилда там тарзида талаффуз қилинган (ДС, 529); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: там > тâм. Бу сўз асли ' девор' маъносини англатган (Девон, I, 299; И, 206; III, 172). Маҳмуд Кошғарий бу сўзни уй сўзи билан ҳам таржима қилган (Девон, III, 151). Тâм сўзини ' уй' маъносида ишлатиш ўзбек тили шеваларида ҳозир ҳам мавжуд. ДСда қайд этилишича, қадимги туркий тилда 'бинонинг устини бекитиб турувчи қисми' маъноси тағам сўзи билан англатилган (526- бет); кейинчалик бу сўз таркибидаги ға товушлари талаффуз қилинмай қўйган бўлса керак: тағам > там > тâм.