O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОШ

Tasnif: четидан ошиб тўкил-', 'қирғоқдан ошиб атрофга ёйил-. Ер ислоҳотидан кейин бир йил дарё т о ш и б, экинзорларнинг ярмидан купи нобуд бўлди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли та:ш— тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, III, 170); ўша даврлардаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 427; Девон, II, 20; ДС, 540), ўзбек тилида бу унли â унлисига алмашган: та:ш— > таш- > тâш—.