O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУВОҚ

Tasnif: қозон қопқоғи'. Т у в о ғ и ёпиқ декчадан бут кўтарилади (Суннатилла Анорбоев). Қадимги туркий тилда 'сувни тоза сақлаш учун идиш оғзини бекитишга мўлжаллаб ҳозирланган ёғоч' маъносини англатган бу сўз асли туғақлық (Девон, I, 461), туқақлық (Девон, I, 463) тарзида талаффуз қилинган; ДСда (584— бетда) асосий шакл деб туғақлық шакли кўрсатилган. Бу сўз охиридаги 'хос', 'аталган' маъносини ифодаловчи —лық қўшимчаси ташланса, туғақ оти қолади. Бу от асли ясама бўлиб, қадимги туркий тилда ёп—, ' тўс—' маъносини англатган ту— феълининг (ПДП, 433; ДС, 584) 'такрор' маъносини ифодаловчи —ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ғ ундоши в ундошига алмашган; ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган; (ту— + ға = туға-) + қ = туғақ > тувақ > тувâқ.