O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУЙ

Tasnif: янч-\ 'пўстидан тозала-'. Ҳа, ширин толқон, Тўлқинжон, шинни қўшиб т у й д и м (Ҳамид Ғулом). Қадимги туркий тилда 'янч-' маъносини англатган бу феъл асли тӱг— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 200); кейинроқ г ундоши й ундошига алмашган (Юқорида таъкидланган саҳифадаги 203- изоҳга қаранг); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тӱг- > тӱй- > туй— Бу феълнинг маъносида кенгайиш воқе бўлиб, 'янч—' маъносидан ташқари, пўстидан тозала-' ('оқла-') маъносини ҳам англата бошлаган (Юқорида таъкидланган изоҳга қаранг).