O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУЙНУК

Tasnif: эски замон уйларида ёруғ тушиши, тутун чиқиб кетиши учун хизмат қиладиган тешик'. Шу уйнинг туйнугидан тутун чиқар, Бизга ёғлик патир бутун чиқар (Рамазон қўшиғидан). Қадимги туркии тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' кечаси' маъносини англатувчи тӱн отидан -лӱк қўшимчаси билан ясалиб, тӱйлӱк тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 394); кейинчалик н || ӊ ундоши й ундошига, шундан кейин л ундоши н ундошига алмашган; охири ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тӱӊ || тӱн + лӱк = тӱӊлӱк II тӱнлӱк > тӱйлӱк > туйнӱк > туйнук.