O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУЛКИ

Tasnif: итлар туркумига мансуб, тумшуғи узун думи майин узун жунли йиртқич сутэмизувчи ҳайвон Тул к и тумшуғидан илинар (Мақол). Қадимги туркий талда ҳам шундай маънони англатган бу от тўрт хил талаффуз қилинган: тилки, тилкӱ, тулки, тӱлкӱ; ўзбек тили таркибидаги -ӱ унлисининг юм- шоқлик белгиси йўқолиб етиб келган. Тўрт шаклнинг иккитасида унлилар уйғунлиги мавжуд: тилки, тӱлкӱ: иккитасида бундай уйғунлик йўқ: тилкӱ, тӱлки. Демак, товуш жиҳатидан бу сўз икки қисмга ажралаётир: ки II кӱ қисмига- Бу сўзнинг қисмини от (сифат) ясовчи қўшимча деб айтиш мумкин- унда тил- II тӱл- қисми феъл бўлиб чиқади, лекин бу сўзнинг маъносини аниқлаб бўлмади. А.М.Шербак ўз асарида В.Бангнинг бу сўз таркибида метатеза воқе бўлгани, тулки сўзи асли тӱк (-соч-, -қил-) отидан -ли қўшимчаси билан ясалганлиги ҳақидаги фикрни билдирган(ЭСТЯ" 1961« 135>): тӱк + лИ = тукли > тӱлки.