O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУПРОҚ

Tasnif: ернинг майда кунун ҳолати'. Т у проқ олсанг хам , олтин бўлсин (Дуо). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли топрак (топроғ)( 432: АС 575)’тупрақ(Девон, Г 133 434),III, 29) тарзида талаффуз қилинган. Ўзбек тилилда сўзнинг биринчи шакли таркибидаги о унлиси у унлисига, қ , (ғ) ундоши олдидаги а унлиси â унлисигга алмашган: тупрақ (тупрағ) > тупрâқ (тупрâғ) ДС даги тупурғон (576- бет), КРСдаги топурак (732- бет) сўзларидан кўриниб турибдики, топурақ оти қадимги туркий тилда кукун ҳолатига келтир’ маъносини англатган топур- феълидан (ДС, 575: топрай-, топраш-) -ақ қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмагани натижасида топрақ шакли юзага келган: топур- + ақ = топурақ > топрақ. Бу от сўзлашув нутқида турпақ тарзида ҳам талаффуз қилинади, бунда пр ундошлари ўрин алмашади: тупрâқ > турпâқ.