O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУРЛИ

Tasnif: бир-бирига ўхшамаган', ҳар хил'. Жамоамизда т у р л и миллатларнинг вакиллари бор. Шундай маънони англатган сифат қадимги туркий тилда тӱрлӱг (ПДП, 436; Девон, I, 141; ДС, 599), тӱрлӱк (ПДП, 436; Девон, I, 441) шаклларида талаффуз қилинган. Кўринадики, бу сифат қадимги туркий тилда 'хил' маъносини англатувчи тӱр отидан -лӱг қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 328); бу қўшимча охиридаги г ундоши к ундошига алмашиб ҳам талаффуз қилинган: тӱр + лӱг = тӱрлӱг > тӱрлӱк; кейинчалик сўз охиридаги к ундоши й ундошига алмашган, сўнгра бу ундош талаффуз қилинмай қўйган, ниҳоят, охирги очиқ бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: турлӱк > тӱрлӱй > тӱрлӱ > тӱрли > турли.