O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎЙ

Tasnif: зиёфат, ўйин—кулги билан ўтказиладиган маросим'. Ҳомидбой бўлса: "Бугун унашсаларинг, эртага т ў й н и бошлаймиз", - деди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' овқатга бўлган талабни қондир—' маъносини англатувчи той- феълининг исм эши бўлган. то+ қ = тоқ сўзи билан қиёслаб, той оти асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 'маълум бир бўшлиқни эгалла(т)—' маъносини англатган то- феълидан -й қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади: то- + й = той.