O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУН

Tasnif: олди очиқ узун устки миллий кийим1, ' чопон1. Тўн кимники — кийганники (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилда тö:н тарзида талаффуз қилиниб (ЭСТЯ, III, 264), ўша даврлардаёқ ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ДС, 574): тö:н > тон. Қадимги туркий тилда бу сўз умуман 'кийим' маъносини англатган, ҳозирги маъноси маънода торайиш, хосланиш натижасида юзага келган: 'кийим' —> 'устки миллий кийим'.