O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎНҒИЗ

Tasnif: ёввойи чўчқа'. Эшак иши билан, т ў н г и з тиши билан (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли тöӊуз тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 432; ДС, 575; Девон, III, 374); Э.В. Севортяннинг этимологик луғатида (III, 268) бу сўз охиридаги —уз қисми қўшимчага тенг дейилган—у, лекин қандай маънони ифодалаши айтилмаган; ўша ерда бу сўзнинг тон қисми ' йирик, кучли' маъносини анг — латувчи сўз бўлгани ҳақидаги фикр ҳам келтирилган. Ўйлашимизча, бу йиртқич ҳайвонга ном унинг олдинга ва икки томонга туртиб чиқиб турадиган қозиқ тишлари асосида берилган бўлса керак, шунга кўра тоӊ қисми ' қозиқ тиш1 маъносини англатган бўлиб, унга 'икки' (1 кўп') маъносини ифодаловчи —(у)з қўшимчаси қўшилган. Ўзбек тилида бу сўз таркибидаги ӊ ундоши нғ ундошларига урчиган, иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: тöӊуз > тонғуз > тонғиз.