O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎРСИҚ

Tasnif: меш', ' саноч'. [Бозорни т ў р с и қд а г и илиқ сувни ичган сари қора тер босади (Асқад Мухтор). Бу от асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ' йиғ-1, 1 тўпла-' маъносини англатган тор- феълининг (ЭСТЯ, III, 216) эски ўзбек тилида 'истак' маъносини ифодаловчи —сы қўшимчасини олган шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган (КРС, 754); кейинчалик ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (тор— + сы = торсы-) + қ = торсық > торсиқ (тўрва сўзига қиёсланг).