O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎРҒАЙ

Tasnif: чумчуқсимон кичкина сайроқи қуш'. Элмурод қанотини дириллатиб бир ерда сайраб турган тўрғайни кўрди (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган бу от асли ториға тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 189); кейинчалик эркалаш маъносини ифодаловчи —й қўшимчаси қўшилган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: торыга + й = торығай > торғай > торғäй.