O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎША

Tasnif: сол-, 'ёз— (палое, кўрпача кабиларни). Умри хола қизи билан менга ўрин т ў ш а б б е рд и (Ғайратий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли тöш сўзидана қўшимчаси билан ясалган дейилади, лекин тöш сўзи қандай маъносини англатгани аниқ айтилмайди (ЭСТЯ, III, 334). Бу сўз 'ёйиқ' каби маънони англатган сифат бўлса керак.Ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: тöш + а = тöша— > тоша—.