O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУҚҚИЗ

Tasnif: саккиз билан ўн оралиғидаги бутун миқдор сон'. Душман кечгача тў ққ и з марта атака қилди (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони билдирган бу сўз тоқуз (ПДП, 432; Девон, I, 410; ДС, 578), тоқыз (ДС, 577), ҳатто тонкуз тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 432); ўзбек тилига тоқуз шакли қ ундоши қатланиб, иккинчи бўғинидаги у унлиси и унлисига алмашиб етиб келган: тоқуз > тоққуз > тоққиз.