O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎҒРА

Tasnif: кесиб, бурдалаб куп майда қисмларга бўл-'. Хайри ҳафсала билан пиёзни майдалаб т ў г р а р эди (Шароф Рашидов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл 'гўштни майдала-’ маъносини англатган тоғ- феълидан -ра қўшимчаси билан ҳосил қилинган дейилади (ЭСТЯ, III, 249), лекин —ра қўшимчасининг маъноси изоҳланмайди. Тоғра- сўзини бошқача изоҳлаш имконияти ҳам бор: қадимги туркий тилдаги ' парча' маъносини англатган тог отидан (ДС, 576) -(ы)р қўшимчаси билан ясалган феълга 'такрор' маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинроқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, р ундоши таъсири билан г ундоши ғ ундошига, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (тоқ + ыр = тоқыр-) + а = тоқыра- > тоқра- > тоғра— > тоғрä— .