O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТЎҒРИ

Tasnif: эгри, қийшиқ жойи йўқ'. Шимолдан жанубга т ў ғ р и чўзилган бу кенг кўчанинг ўртасига тош ётқизилган (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат асли тоғуру тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, III, 251); кейинроқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 571); ўзбек тилида у унлиси и унлисига алмашган: тоғуру > тоғру > тоғри. Бу сифат асли қадимги туркий тилда тоғ— феълининг ортгирма қўшимчасини олган шаклидан -ы қўшимчаси билан ясалган дейилади (ЭСТЯ, III, 251), лекин тоғ- феълининг маъноси аниқ изоҳланмайди (бу феъл асли ' қинғир-қийшиғи йўқ. ҳолатга эга бўл-' маъносини англатган бўлса керак).