O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УВАЛА

Tasnif: ’майдала-’, ’ушат-’. Нонни у в а л а б, қушларга сочди. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’майдала-’, ’парчала-’ маъносини англатган ув- феълининг (ДС, 619) кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси қўшилган шаклидан ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ла қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (ув- + а = ува-) + ла = увала- > увäлä-. Бу сўз асосан юмшоқ нарсаларни майдалашга нисбатан ишлатилади (уқала- феълига қиёсланг).