O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УВУН-ТЎДА

Tasnif: ’кийим-кечак, рўзғор буюмлари телами’. У в у н — т ў д а л а р н и н г орасида .. тонг оттирдим (Ғафур Ғулом). Бу жуфт отнинг биринчи қисми ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди; асли қадимги туркий тилдаги ’тўдала-’ маъносини англатган ӱг- феълидан -(ӱ)н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 621); ўзбек тилида г ундоши в ундошига алмашган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ӱг- + ӱн = ӱгӱн > ӱвӱн > увун.