O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙ

Tasnif: ’яшашга, ишлашга хизмат қиладиган қурилма’, ’бино’, ’хона'. Бу воқеа ўртоғимнинг у й и д а содир бўлган эди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от öй тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 513), ўша даврлардаёқ ӱй тарзида ҳам талаффуз қилинган (ДС, 513), ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öй > ӱй > уй.