O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЙАЛ

Tasnif: ’хижолат торт-’, ’номус қил-’. Эр йигитнинг у я л г а н и - ўлгани (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’хижолат’, ’номус’, ’андиша' маъносини англатган уй отидан (ЭСТЯ, I, 576) -а қўшимчаси билан ясалган феълга ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -л қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 576; Девон, I, 267; ДС, 607); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (уй + а = уйа-) + л = уйал-> уйäл-.