O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УМУРТҚА

Tasnif: ’гавданинг бўйиндан тосгача борадиган ҳалқасимон суяклари’. Йиқилиб, умуртқаси синибди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қисмларга ажра-’ маъносини англатган он- феълининг (ЭСТЯ, I, 462) -(у)р орттирма қўшимчасини ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи -т қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -қа қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 464); кейинчалик сўз бошланишидаги о унлиси у унлисига, у унлилари оралиғидаги қ ундоши м ундошига (КРС, 568), ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: [(он- + ур = онур-) + т = онурт-] + қа > онуртқа > унуртқа > умуртқä.