O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УНУР

Tasnif: ’тоғ ёнбағридаги ўйиқ жой’. Бу у н г у р л а р д а қор узоқ эримай туради. Бу от қадимги туркий тилдаги ’чуқурлик ҳосил қил-’ маъносини англатган ӱн— феълидан (Девон, I, 285: ӱнтӱрди) —(ӱ)р қўшимчаси билан ясалган (ДС, 626); Маҳмуд Кошғарий бу сўзни онур шаклида келтирган (Девон, I, 119), демак, бу сўз таркибидаги унлиларнинг юмшоқлик белгиси қадимги туркий тилдаёқ йўқолган: (ӱн- + ӱр = ӱнӱр > унур.